“Рома” Фабрегас эвазига “Челси”га Рюдигер ёки Наингголанни таклиф қилмоқчи
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас қишки трансфер даврида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Il Tempo нашрининг маълумотларига кўра Римнинг “Рома” клуби испаниялик футболчининг ҳизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “бўрилар” Фабрегас эвазига “аристократлар”га Антонио Рюдигер ёки Раж Наингголанлардани бирини таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Сеск “Челси”га 2014 йилда “Барселона”дан кўчиб ўтган эди. У бу мавсумда 6та учрашувда иштирок этиб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилди.