Ads

Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци кеча А Сериянинг 3-турида турида "Аталанта"га (3:3) қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олди.

Берилган хабарларга қараганда 27 ёшли футболчи чап тиззасидан жиддий жароҳат олган. Шифокорларнинг фикрича Лоренцининг соғайиши учун камида бир неча ҳафта вақт талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Флоренци айнан мана шу тиззасида жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган эди.