Италия А Сериясининг 14-турида “Рома” ўз майдонида “Кальяри”ни қабул қилди.

Римдаги ўйин 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. “Рома”нинг сафида голларни Жордан Верету (11'), Эдин Жеко (71') ва Жанлука Манчини (77') киритди. Меҳмонларнинг ҳар иккала голига ҳам Жуан Педро (59', 90') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)