“Рома” ҳужумчиси ЕЧЛ 4-турининг энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ЕЧЛ 4-турида “Челси” дарвозасига 2 та гол урган Эль-Шаарави ҳафта ўйинчиси бўлди.  

Иккинчи ўринни “Ливерпуль” ҳужумчиси Мохаммед Салах эгаллаган бўлса, кучли учликни ЦСКА аъзоси Алан Загоев якунлади.