"Рома" ҳужумчиси "Реал" устидан ғалаба қозонишга ишонмоқда

Римнинг “Рома” клуби форварди Патрик Шик Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Реал” Мадридга қарши кечадиган учрашувларда ғалаба қозонишга ишонмоқда.

“Чемпионлар лигаси ўйинлари бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Бундай мусобақаларда сиз рақиб танлай олмайсиз ва кучли жамоаларга қарши ўйнашингизга тўғри келади. Бу сафар бизга “Реал” тўғри келиб қолди. Лекин улар бу мавсум у қадар кучли эмас деб ўйлайман. Роналду жамоадан кетди ва унинг ўрнини қандай ёпишлари биз учун қизиқ. Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш. Биз “Реал”га қарши ўйинда ғалаба қозона оламиз”, - дейди Шик.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" ва "Реал" жой олган “G” гуруҳида шунингдек ЦСКА ва "Виктория Пльзень" клублари ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!