Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо “Рома”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича римликлар “Лестер”дан Риёд Марезни қўлга кирита олишмагач, айнан шу қарорга келишган.

Таъкидлаш керакки, 29 ёшли колумбиялик футболчи “Ювентус” учун муҳим ҳисоблансада, жамоага Дуглас Коста ва Федерико Бернардески каби футболчилар келиб қўшилишгач Массимилиано Аллегри ҳам Куадрадони бошқа жамоага сотиб юборилишига қарши эмас.

Берилган маълумотларга кўра Колумбия терма жамоаси аъзоси “Рома”га тахминан 30 млн еврога тушиши мумкин. Бироқ, футболчининг ўзи ҳозирча жамоадан кетишни режалаштирмаяпти.