“Рома” машҳур ҳужумчини сотиб юборди

“Рома” матбуот хизмати клубга тегишли бўлган нидерландиялик ҳужумчи Жастин Клюйверт Англия Премьер-лигасида иштирок этадиган “Борнмут”га трансфер қилинганини расман эълон қилди.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, бу трансфер римликлар ғазнасига 11 миллион евро келтирди. Бундан ташқари, Клюйвертнинг натижаларига кўра, англияликлар яна муайян бонусларини тўлаши кўзда тутилган.

Рим клуби вакиллари бу трансферни муваффақиятли, деб ҳисобламоқда. Чунки Клюйверт Жозе Моуриньо жамоасининг асосий таркибига киритилмаётган эди. Кейинги йилларда истеъдодли футболчи ижара асосида “Лейпциг”, “Ницца”, “Валенсия” клублари шарафини ҳимоя қилди.

Жастин 2018 йили “Рома”га “Аякс”дан 17,25 миллион еврога трансфер қилинган эди. Рим клуби сафида жами 68 маротаба майдонга тушган футболчи тўққизта гол ва ўнта ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!