"Рома" Махрездан воз кечиши мумкин

Англиянинг “Лестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Рияд Махрезнинг “Рома”га ўтиши борасидаги ҳаракатлар боши берк кўчага кириб қолди.

“Тулкилар” “Рома” томонидан билдирилган 35 млн евролик таклифни рад этди. Улар жазоирлик футболчи 40 млн евро сўрашмоқда.

Бироқ римликларга ушбу талаб оғирлик қилмоқда ва улар Махрездан воз кечиши мумкин. “Рома”дагилар заҳирда вариант сифатида “Ювентус” футболчиси Хуан Куадрадо хамда “Реал” ярим ҳимоячиси Лукас Васкесни кўришмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!