“Рома” Махрезни қўлга киритиш фикридан қайтмаяпти

Италиянинг “Рома” клуби Англиянинг “Лестер” жамоаси ярим ҳимоячиси Рияд Махрезни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Инглиз клуби жазоирлик футболчи учун 40 млн фунт сўрагани ҳақида хабар берган эдик. Римликлар эса Махрез учун “тулкилар”га 35 млн евро ва яна қўшимча тарзда 3 млн евро миқдоридаги бонусга эга бўлган таклиф юборгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Махрез якунланган мавсумда АПЛда 36 та баҳсда майдонга тушди ва 6 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!