"Рома" мутасаддилари Фегули ва Барклини олиб келиш учун Англияга кетишди

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Росс Баркли ва "Вест Хэм" аъзоси Софьян Фегули фаолиятини Римнинг "Рома" клубида давом эттириши мумкин.

La Repubblica нашрининг маълум қилишича "Рома" спорт директори Франко Бальдини айни дамда юқоридаги икки футболчини римга олиб кетиш учун Англияга келган. Ўз навбатида "Эвертон" Англия терма жамоаси аъзосини 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. 

Бальдини шунингдек сафари давомида "Вест Хэм" рахбарлари билан франциялик Софьян Фегулининг трансферини муҳокама қилали. Аввалроқ, лондонликлар уни сотмоқчи эмасликлари ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!