Италия А Сериясининг 20-турида “Рома” ўз майдонида “Верона”ни қабул қилди.

Римда кечган беллашув голларга бой бўлди ва якунда 3:1 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Рома”га ғалаба келтирган голларни Жанлука Манчини (20'), Генрих Мхитарян (22') ва Борха Майораль (29') киритди. “Верона”нинг ягона голига эса Эбрима Колли (62') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар