"Рома" ўз таркибини ПСЖ футболчиси билан кучайтирмоқчи

Римнинг “Рома” клуби Мухаммад Салахни “Ливерпул”га сотиб юборганидан сўнг, ўз сафига ПСЖ ярим ҳимоячиси Лукас Моурани қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарларга кўра “бўрилар” спорт директори Мончи аллақачон бу борада Париж клубидаги ҳамкасби Антеро Энрике билан гаплашган. Унга кўра ПСЖ 24 ёшли бразилиялик футболчисини 30 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Моуранинг пойтахтликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. У якунланган мавсум Франция чемпионатининг 37та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!