Ads

Римнинг “Рома” клуби президенти Жеймс Палотта “Милан”нинг мавсумлар оралиғидаги трансфер сиёсати ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Айни дамда “россонерилар”га нима бўлаётганини тушуна олмаяпман. Бунда ҳеч қандай маъно йўқ. Даставвал клуб хўжайинларида жамоага янги футболчилар сотиб олиш учун маблағ йўқ эди. Кейинчалик улар менинг Лондондаги танишимдан катта фоиз эвазига 300 млн евро кредит олишди. Ҳозир улар айнан шу пулларни сарфлашмоқда. Аммо, кейинчалик улар бу харажатлар ўрнини қоплашлари керак.

Кўпчилик буни Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун амалга ошириляпти демоқда. Аммо, ЕЧЛга чиқиш учун бу камлик қилади. Айтишим мумкинки, “Милан” – Италиядаги ақлдан озган ягона жамоа”, - дейди Палотта Football Italia нашрига берган интервьюсида.