Ads

Римнинг "Рома" клуби спорт директори Рамон Мончи “бўрилар”нинг яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаги кўзлаган харидлари ҳақида маълум қилди.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича римликлар январла "Челси"дан ҳимоячи Давид Дзаппакоста, "Боруссия" Дортмунддан ярим ҳимоячи Юлиан Вайгль ва "Атлетико"дан яна бир ярим ҳимоячи Томас Партейларни сотиб олишга уруниб кўришади.

Юқоридаги футболчиларнинг жамоага келишига шахсан жамоа бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аммо, унинг ўзининг жамоадаги тақдири сўроқ остида турибди.