Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Италия А Сериясида 3-тур ўйинлари старт олди.

Тунинг илк ўйинида "Милан" ва "Рома" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. "Сан-Сиро"да кечган беллашув "россонерилар"нинг ғалабаси билан якун топди - 2:1.

40-дақиқада Франко Кессье ҳисобни очди. 59-дақиқада эса Федерико Фассио мувозанатни тиклади. Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Патрик Кутроне мезбонларга ғалаба келтирган голни киритишга эришди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: