"Рома" "Шальке" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи

Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби ҳимоячиси Матия Настасич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли сербиялик футболчига “Рома”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўлган. Римликлар уни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи.

Қайд этиш лозимки, Настасич учун А Серия бегона эмас. Боиси, у 2011/12 йилги мавсумда “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Настасич жорий мавсум “Шальке” сафида жами 19та ўйинда иштирок этди. Унинг гельзенкирхенликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер баҳоси 22 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!