Италиянинг “Рома” жамоаси Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” клуби ярим ҳимоячиси Женгиз Ундерни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, трансфер қиймати 13 миллион еврога тенг бўлади. Икки кундан сўнг 20 ёшга тўладиган футболчи “Рома” билан шахсий келишувга эришиб бўлди ва келаётган жума куни Римда тиббий кўрикдан ўтади.

Томонлар беш йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. “Туркиялик Дибала” номини олган Женгиз Ундернинг йиллик маоши 1,5 миллион евро миқдорида белгиланади.

Ўтган мавсумда Женгиз Ундер Туркия чемпионатида 32 ўйин ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилди.