Ads

Римнинг "Рома" клуби "Генк" ярим ҳимоячиси Руслан Малиновскийга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Айтиш лозимки 25 ёшли украиналик футболчининг трансфери бонуслар билан бирга 12 млн еврони ташкил этади. Малиновскийнинг ўзи ҳам “бўрилар” сафига ўтишга розилик билдирган. Ушбу трансфер катта эҳтимол билан мавсум якунлангач амалга оширилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Малиновский “Генк” сафига 2017 йилда келиб қўшилган эди. У жорий мавсум бельгияликлар сафида 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ва 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.