Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан шу куни Римнинг “Лцио” клуби “Динамо” Киевни 2:0 ҳисобида таслим этиб, мусобақанинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Римнинг бошқа бир клуби “Рома” Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олган эди.

Эътиборлиси, 1998/99 йилги мавсумдан буён илк бор Рим шаҳрининг ушуб икки жамоаси еврокубоклар чорак финалида ўйнайдиган бўлишди.