Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Лукас Васкес яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин. AS нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 26 ёшли футболчига “Рома” ва “Ньюкасл” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Манбада келтирилишича, агарда “бўрилар” “Лестер” етакчиси Риёд Маҳрез билан келишувга эриша олмаса, эътиборларини айнан испаниялик ҳужумчига қаратишади, шунингдек, бир вақтлар “Реал” бошқарувида бўлган Рафаэль Бенитес ҳам футболчини “қарғалар” сафига чақирмоқчи.

Қайд этиш лозим, Васкес ўтган мавсумда “қироллик” клубида 33 ўйинда майдонга тушган бўлсада, шундан 12 та ўйиндагина дастлабки дақиқалардан ҳаракатланди. Айни мана шу жиҳатдан келиб чиққан ҳолда ҳар иккала жамоа ҳам унга мунтазам ўйин амалиётини ваъда қилмоқда.   

Маълумот ўрнида, Васкеснинг мадридликлар билан тузилган шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади.