“Рома” ва Рияд Маҳрез “эртаги” давом этмоқда

 

Италиянинг “Рома” клуби Англиянинг “Лестер” жамоаси етакчиси Рияд Маҳрезни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Бир қатор муваффақиятсиз уринишларга қарамай, римликлар жароирлик футболчи учун курашда давом этмоқда. Маълум бўлишича, “Рома” бу сафар Маҳрез учун 20 миллион фунт таклиф этган. Бироқ “Лестер” раҳбарияти бу таклифни ҳам рад этди.

Эслатиб ўтамиз, Рияд Маҳрезнинг “Лестер” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!