"Рома" хавбеки узоқ муддатга сафдан чиқди

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Диего Перотти мушакларидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи тахминан 1-1,5 ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Перотти ўтган мавсум А Серияда жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!