“Рома” юлдузлари жамоага Контенинг келишини истамоқда

"Рома" директори Франческо Тотти ва жамоа сардори Даниэле де Росси италиялик мутахассис Антонио Конте билан Рим клубини бошқариш бўйича гаплашишди.

"Рома" жамоанинг ҳозирги устози Эусебио Ди Франческо ишонч билдиришда давом этишини маълум қилган, аммо миш-мишларга кўра, римликлар унга ўринбосар қидиромда. Айни дамда унга Винченцо Монтелла ва Пауло Соуза номлари асосий даъвогарлар сафида эътироф этилган, бироқ клуб президенти Жеймс Палотта айнан Контени таклиф қилмоқчи.

Бу масала бўйича яқинда Тотти телефон орқали Конте билан боғланган. Шунингдек, жароҳат сабабли майдонга туша олмаётган Де Росси Италия терма жамоаси собиқ устози билан мулоқотда бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!