"Рома"нинг 19 ёшли футболчиси "Реал" ва "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди

Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло Европанинг икки гранд клуби эътиборига тушди.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли италиялик футболчи учун "Челси"  ва "Реал" клублари жиддий кураш бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дзаньолога шунингдек Туриннинг “Ювентус” клубидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дзаньоло жорий мавсум “Рома” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!