“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

9 май куни “Рома” А Серияда муҳим учрашувни ўтказади. Жозе Моуриньо шогирдлари сафар ўйинида “Фиорентина”га қарши майдонга тушади. Бу баҳснинг аҳамияти шундаки, флоренцияликлар ғалаба қозонадиган бўлса, очколар ҳисобида римликларга етиб олади ва Европа лигаси йўлланмасига даъвогарлик қила бошлайди.

“Фиорентина” бош мураббийи Винченцо Итальяно  бўлажак ўйин олдидан жамоасидаги муҳим ҳақида гапирди.

“Фиорентина” А Серияда кетма-кет уч марта мағлубиятга учради. Бу жамоани “Салернитана”, “Удинезе” ва “Милан” очкосиз қолдирди. Бу мағлубиятлар флоренцияликларнинг Еврокубокларга чиқиш имкониятига салбий таъсир қилди.

Винченцо Итальяно шу ҳолатга алоҳида эътибор қаратди.

- Биз мураккаб ва омадсиз ҳолатни енгиб, салбий нарсаларни ортда қодиришим керак. Қайта ўзимизга келишимиз шарт. Олдимизда учта учрашув қолган. Биз уларда очко олиш учун нималардир қилишимиз керак бўлади.

Менга учта мағлубият олдидан олтита беллашувда ижобий натижа қайд этган бақувват “Фиорентина” керак. Жамоа ўз ўйинини кўрсатиши керак. Мен 20 кун олдинги шавқатсиз “Фиорентина”ни кўрмоқчиман. Мақсадимиз аниқ.

“Рома”га қарши ўйинда ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам сифатли ҳаракат қилишимиз талаб этилади. Тэмми Абрахам жуда кучли ҳужумчи, Лоренцо Пеллегрини феномен, Николо Дзаньоло энг иқтидорли ёш ўйинчилардан. “Рома”да иштиёқ баланд, лекин биз ўз уйимизда ўйнаймиз.

6ec5943b3f000f4c61f8bca3d1e06cbd-27372-c01ce47a9b42c9f42b3418c1c7dd8688

Мухлисларимиз жамоани қўллаб-қувватлашни яхши билади, улар мавсум давомида бу ишни бир неча марта амалга оширди.

Жозе Моуриньо “Рома”ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди. У ҳақиқий ғолиб. Унга ҳал қилувчи баҳсда омад тилаймиз, - деди Винченцо Итальяно.

“Фиорентина” А Серияда 56 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. “Рома” футболчилари эса уч очко кўп жамғарган ҳолда бир поғона юқорида жойлашган.

Моуриньо “канонир” билан хайралашади

Жозе Моуриньо клуб спорт директори Тьягу Пинтодан ўнг қанотни кучайтирадиган ўйинчи топишни сўраган. Ана шу мақсадда январда “Арсенал”дан ижарага олинган Эйнсли Мейтленд-Найлснинг ҳаракатлари португалиялик мутахассисга умуман ёқмади.

Англия футболчи А Серияда атиги еттита учрашувда майдонга тушиб, 446 дақиқа ҳаракат қилди холос. Рим клуби раҳбарияти бу ўйинчи трансферини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди.

“Рома” бош мураббий Эйнслининг ўрнига “Мачестер Юнайтед”дан кетиши кутилаётган Аарон Ван-Биссаканинг олиб келинишини истаяпти. 24 ёшли қанот футболчиси айни пайтда етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Ёзда жамоани қабул қилиб оладиган Эрик тен Хаг бир гуруҳ футболчилар билан хайрлашиб, уларнинг ўрнига ўзи истаган ижрочиларни олиб келади. Кетиши керак бўлганлар рўйхатида Ван-Биссака ҳам бор.

Англиялик ҳимоячининг манчестерликлар билан яна икки йиллик шартномаси бор. Шунинг учун уни олмоқчи бўлган клублар 30 миллион евро миқдорида харажат қилишига тўғри келади. Римликлар бу трансферни Конференциялар лигасидаги ғалаба эвазига бериладиган мукофот пуллари орқали ҳал қилмоқчи.

Аарон жорий мавсумда 26 та ўйинда қатнашиб, бирор самарали ҳаракатни амалга ошира олгани йўқ.

29bbb2

Абрахамга шерик керак!

“Рома” раҳбарияти ҳужум чизиғида Тэмми Абрахам билан елкама-елка ўйнайдиган форвард қидирмоқда.

 Клуб спорт директори Тьягу Пинто олиб келинадиган ўйинчи катта тажрибага эга бўлишини истаяпти. Шу боис, португалиялик мутахассис “Аталанта” ҳужумчиси Луис Муриэлни нишонга олган.

31 ёшли колумбиялик ҳужумчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартириш мақсадида келаси йили тугайдиган шартномани янгилашни истамади. Шу боис, Бергамо клуби ёзда уни сотиб юборишига тўғри келади.

Муриэль олиш учун римликлар 20 миллион евро атрофида маблағ сарфлаши кутилмоқда. Тажрибали ҳужумчи бу мавсумда 37 та учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди ва 9 та голли пас узатди.

muriel

Легионеримиз: Яхшибоевнинг савияси Молдова чемпионатидан юқори!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

Легионеримиз: Луис Суарес ва Эдинсон Каванига қарши ўйнаганмиз!

“Рома” ҳам, Моуриньо ҳам ёқмади!

Икки дақиқа ўйнаган Шомуродов зўр баҳо олди!

Россияликлар Шомуродов дуэлини кутяпти!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!

Гол уриш мана бунақа бўлади! Ўзбек легионери биринчи хет—трикни қайд этди!

Шомуродовни ҳам ўйнатиб кўрдик, бироқ... Моуриньо легионеримиз ҳақида ҳам гапирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!