Ads

Римнинг “Рома” клубига янги мавсумдан бошлаб айни дамда "Аталанта"ни бошқараётган Жан Пьеро Гасперини устозлик қилади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 61 ёшли италиялик мутахассис “бўрилар” билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Унинг Римдаги йиллик маоши эса 2,5 миллион еврони ташкил этади. Таъкидлаш керакки, бунга бонуслар киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Рома”ни Клаудио Раньери бошқармоқда. Мавсум якунлангач эса у жамоадан кетади.