Ads

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, томонлар келишувни яна биойилга узайтириш шарти билан икки йиллик шартнома имзолашган.

Қайд этиш жоиз, асли мозамбиклик мутахассис сўнгги уч йил давомида Украинанинг "Шахтёр" клубида фаолият юритиб келаётган эди. "Кончилар" билан уч бор Украина чемпионилигини ва Украина кубогини қўлга киритди. 

Бунга қадар Фонсека "Порту", "Пасуш де Ферейра" ва "Брага" каби жамоаларда ишлаган. 

"Мен бу постни эгаллаганимдан хурсандман. Клубнинг менга ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман. Мен куч-ғайратга тўлиб турибман ва жамоа билан нимадир қила олишимга ишонаман", - деди Фонсека.