
Роналдиньо: Гвардиола "Барселона"даги муваффақиятларини "Манчестер Сити"да ҳам такрорлаши мумкин
Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ ҳужумчиси Роналдиньо айни дамда “Манчестер Сити”да фаолият олиб бораётган Хосеп Гвардиолани қўллаб-қувватлади. Бразилиялик машҳур футболчининг сўзларига кўра испаниялик мутахассис “Барселона”да эришган муваффақиятларини “Сити”да ҳам такрорлаши мумкин.
“Мен Гвардиола "Барселона"да эришган муваффақиятларини "Манчестер Сити"да ҳам такрорлаши мумкин деб ҳисоблайман. У ақлли футболчи эди ва шунинг учун ҳам ақлли мураббий бўлди. Гвардиола футболни жуда яхши тушунади. У қаерга бормасин, вазиятни бошқа мутахассислардан кўра яхшироқ тушунади ва майдонда нималар бўлаётганини ҳис қилади. Ишонаманки, у “Манчестер Сити”нинг бўлажак ютуқларида катта роль ўйнайди. Менга унинг ўйин услуби ёқади”, - дейди Роналдиньо Mirror нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Барселона”даги мураббийлик фаолияти давомида 3 марта Испания чемпиони, икки карра Испания кубоги ва Суперкубоги соҳиби, икки карра ЕЧЛ ва УЕФА Суперкубоги ғолиби ҳамда яна шунча марта клублар ўртасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар