Роналдиньо катта футболга қайтмоқда
Ads
 

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо 2015 йили футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Бироқ 36 ёшли футболчи футболдан узоқ юролмади ва жорий йилдан эътиборан ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа билан шартнома тузишга тайёргарлик кўрмоқда.

- Роналдиньо яна футбол ўйнамоқчи, - деди футболчининг акаси ва агенти Роберто де Ассис. - У Либертадорес кубогида иштирок этадиган жамоа билан шартнома тузади.

Ўз вақтида Бразилия, Франция, Испания, Италия, Мексика чемпионатларида жавлон урган Роналдиньо 2015 йили "Флуминенсе" жамоасида еттита учрашувда қатнашгач, фаолиятини якунлаган эди.

SPORTS.uz