Роналдо, Занетти ва бошқа афсоналар “Интер” Шон-шуҳрат залига киритилди

 

Бразилия терма жамоаси ҳамда “Интер”, “Барселона”, “Реал Мадрид” клубларининг собиқ футболчиси Роналдо Милан клубининг Шон-шуҳратлар залига киритилди.

Афсонавий футболчи билан бир қаторда  Вальтер Дзенга, Хавьер Занетти ва Лотар Маттеус ҳам “Интер”нинг Шон-шуҳратлар залидан жой олди.

“Интер”нинг Шон-шуҳратлар залига киритилиш мен учун улкан шараф. Мен учун овоз берган барчага миннатдорлик билдираман. Шунингдек, мени ушбу клубга олиб келган “Интер” собиқ президенти Массимо Моратти ва унинг оиласига ташаккур айтаман”, – деди Роналдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!