Роналдо эртанги финалда қайси жамоа ғолиб бўлишини тахмин қилди (ФОТО)
Ads

Бразилиялик машҳур футболчи Роналдо эртага "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида кимнинг қўли баланд келиши борасида тахмин қилди.

УЕФА расмий твиттерида эълон қилинган суратга кўра икки карра “Олтин тўп” соҳиби мерсисайдликларнинг 1:3 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қилмоқда.

rona_2

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп шогирдлари финалга қадар "Бавария", "Порту" ва "Барселона" каби жамоаларни мусобақадан чиқариб юборди. Маурисио Почеттино жамоасидан эса  "Боруссия" Дортмунд, "Манчестер Сити" ва "Аякс" клублари жабр кўришди.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” жамоалари баҳси эртага Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.