Роналдо ўз жамоасига "Реал" футболчисини қўшиб олмоқчи

“Вальядолид” клуби "Реал" Мадрид вингери Винисиус Жуниорни ижарага олмоқчи.

Fox Sports Brazil нашри тарқатган хабарга кўра жамоанинг янги хўжайини Роналдо 18 ёшли ҳамюртини ўз жамоаси сафида кўрмоқчи. Маълумотларга кўра ушбу ижара келишуви қишки трансферлар даврида амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор “Реал”нинг жорий ёзги трансферлардаги энг қиммат хариди бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!