Роналду 2010 йилдан буён илк бор бир йилда 50та гол ура олмади

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду жорий календар йилида 50та гол уришни уддалай олмади. У 2018 йил ҳисобида рақиблари дарвозасига жами 49та гол киритди. Бу борада унинг “Реал”, “Ювентус” ва Португалия терма жамоаси сафида урган голлари ҳисобланади.

B/R Football нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи 2010 йилдан буён илк бор бир йилда 50тадан кам гол урди. Қайд этиш лозимки Роналду 2011 йилда 60та, 2012 йилда 63та, 2013 йилда 69та, 2014 йилда 61та, 2015 йилда 57та, 2016 йилда 55та, 2017 йилда эса 53та гол урган.

ron

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
29/12/2018 22:27
33 ёшини хам инобатга олиш керакда