Роналду 2015 йилдан буён илк бор заҳирада қолдирилди
Ads

Кеча Македония пойтахтида бўлиб ўтган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги УЕФА Суперкубоги “қироллик клуби”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганидан хабарингиз бор.

Эътиборлиси, шу куни учрашув қайдномасига киритилган Криштиану Роналду ўйинни заҳира ўриндиғида кузатишга мажбур бўлди. Қизиғи шундаки, португалиялик футболчи сўнгги марта учрашувни 2015 йилда заҳира ўриндиғида бошлаган эди. Ўшанда “Атлетико”га қарши баҳсда жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти Роналдуни заҳирага олиб қўйган ва 63-дақиқадагина майдонга туширган эди.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи сўнгги 8 йил ичида бор йўғи 14 марта учрашувни заҳира ўриндиғида бошлаган ҳолос.