Роналду 24 дақиқа ичида “Камп Ноу”да рекорд ўрнатди
Ads

Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания Суперкубоги учун илк баҳсда “Барселона”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда мадридликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Криштиану Роналду мазкур ўйинда гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Португалиялик ҳужумчи майдонда бор йўғи 24 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.  Гап шундаки, Роналду “Камп Ноу” стадионидаги 11 учрашувда 11 та гол урган илк футболчига айланди.

Шунингдек, Роналду “Барселона”га қарши 28-учрашувида илк марта қизил карточка олди.