Роналду 899 ўйинда қилмаган ишини 900-ўйинда амалга оширди
Ads

Хабарингиз бор, кеча Португалия терма жамоаси Мисрга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Поргулаияликларнинг ҳар иккала голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Профессионал фаолиятидаги 900-ўйинини кеча ўтказган Криштиану ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда иккита тўп киритишга эришди.

Эътиборлиси, беш керра "Олтин тўп" соҳиби бундан олдин ўтказган 899 ўйинда қўшиб берилган дақиқаларда дубль қайд эта оламаган эди. 32 ёшли футболчи буни 900-ўйинга келибгина амалга ошира олди.