Роналду Англияга қайтмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания қонунлари сабаб, Англияга қайтишга қарши эмаслигини айтиб ўтди.

“Англияда менда умуман муаммо бўлмаган эди. Шунинг учун, мен у ерга қайтишни истамоқдаман.

18 ёшимда Манчестерга келганимда менга солиқ механизми ҳақида гапириб беришган эди. Испанияда эса муаммо келиб чиқмаслиги  учун кўп тўлашим кераклигини айтишди”, – деб айтиб ўтди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик юлдуз 2011-2014 йилларда 14,7 млн евро миқдоридаги солиқлардан бўйин товлашда айбланмоқда.