Роналду айбдор эмас
Ads

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания судида бориб, қандай кўрсатма бергани ошкор қилинди.

Португалиялик футболчи суд олдида жавоб бериб, ўзининг айбсизлигини таъкидлаган ва судга ўз обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида келганини яширмаган.

“Агар мен Криштиану Роналду бўлмаганимда, бу ерга келмасдим. Мен айбдор эмасман ва солиқлардан бўйин товламаганман”, – деди португалиялик сепур юлдуз.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания прокуратураси томонидан 2011–2014 йиллар давомида 14,7 млн евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда .

Агар Криштиаунинг айби исботланса, унга нақд 7 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.