Роналду аёллар футболи ҳақида сериалга продюсерлик қилади

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду янги телесериалнинг ижрочи продюсери бўлади. Бу сериал аёллар футболи ҳақида бўлади, дея хабар беради Hollywood Reporter.

Манбада ёзилишича, бу сериални олишга Фейсбук буюртма берган. Картина воқеалари Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Фильмнинг диққат марказида маҳаллий мактаб жамоаси ўрин олади.

Бўш вақтларимда сифатли теледастурларни кўришни истайман, – дейди Роналду. – Мен сериалнинг ижрочи продюсери бўламан. Ажойиб тажриба, иқтидорли одамлар тинимсиз меҳнат қиладиган проект ҳақиқий ҳисобланади. Менинг ҳаёт тарихим ҳам юқорилаш ва пасайишларга эга. Худди шу нарсалар сериалдаги жамоада ҳам бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!