Роналду бойиб кетади

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз юртида ер сотиб олди.

Маълумотларга қараганда, португалиялик футболчи порт шаҳар Кайкашнинг энг қимматбаҳо туманларидан бири Кинта-да-Мариядан 10 минг квадрат метр ҳудудга эга ер сотиб олди. Бу мулк учун футбол юзи қарийб 8 миллион евро сарфлади.

Маълумотларга қараганда, бу ҳудудда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Лекин футболчи бу ерда яшамайди. У бу ҳудудга сармоя киритмоқда.

Ўтган йили Криштиану Лиссабон шаҳри марказидаги Авенида да Либердаде кўчасидаги энг қиммат апартаментни 7,5 миллион еврга харид қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)