Роналду бугун
Ads

Бу тур амалдаги чемпион - "Ювентус" клуби ўз уйида "Лацио"ни қабул қилади. Биз эса бўлажак учрашувига оид ўз  фикр ва мулоҳазаларимизни юритамиз.

1-турда ҳамма Криштиану Роналдунинг "кекса синьор"даги дебютини кутишган эди. Бугун эса унинг "Альянц-Стэдиум"даги дастлабки беллашуви бўлиб ўтади. "Ювентус" тиффозилари бундай ўйинларни соғиниб қолишган ва бугун аренада аншлаг кўрсак ажаб эмас.

Дарқоқеа, NIKE эса Туринда Роналду эришган натижалар ва совринлар акс этган махсус лаҳва осиб қўйди.

Тўғри, Роналду ва унинг жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлашди, аммо жуда қийин тарзда кўлга киритилди, мазкур ғалаба. Роналду майдонда энг фаоллардан бири бўлганига қарамай, жамоавий ўйинга киришиб кета олмаганлиги аён бўлди. Массимилиано Аллегри эса ўзининг асосий юлдузини қаерга жойлаштиришни билмаётгандек таассурот уйғотди.

"Лацио" эса илк турда гарчи ҳисобни биринчи бўлиб очганига қарамай, "Наполи"га имкониятни бой бериб қўйди.

Қизиқарли фактлар

- "Ювентус" ўз уйида ўтган сўнгги 38 беллашувнинг иккиси мағлуб бўлган

- "Лацио" охирги олти сафар учрашувининг бирортасида ғалаба қозона олмаган.

- "Ювентус" Туриндаги сўнгги 7 беллашувда камида иккитадан гол уриб келмоқда

- Ўз навбатида "бургутлар" ҳам сафардаги сўнгги 6 ўйиннинг бештасида иккитадан кам гол урмаяпти

- Ўтган йил айнан "Ювентус" майдонида кечган ўйинда римликлар 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилишган эди.

- Сўнгги 10 та қарама-қаршиликнинг 8 тасида "бьянконеррилар" зафар қучишган.

Таҳминий таркиблар:

«Ювентус»: Щенсны – Кансело, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро – Хедира, Пьянич, Куадрадо, Дибала, Дуглас Коста – Роналду

«Лацио»: Стракоша – Воллас, Ачерби, Раду – Марушич, Пароло, Лейва, Милинкович-Савич, Лулич – Луис Альберто, Иммобиле

Массимилиано Аллегри ("Ювентус" бош мураббийи):

allegri mat

"Лацио" яхши шаклланган, мураббийининг имзоси бор жамоа. Ўтган мавсум улар бизни мағлуб этиб, ғалабали сериясмизга барҳам берган эдилар. Шундай экан, футболчиларимда мотивация кучли. Бироқ қарши ҳужумда улардан эхтиёт бўлиш зарар қилмайди".

Симоне Инзаги ("Лацио" бош мураббийи):

simone inzagi

"Ювентус"га қарши ўйин жуда қийин кечади. Бошқа томондан бунинг фойдаси бор: биз мамлакатнинг энг кучли жамоаси билан ўйнаймиз. Ҳозирги "Ювентус" ўтган йилдагидан кучли. Йўқ, гап фақат Роналдуда эмас. Ҳозирда Аллегрида ижрожилар жуда кўп ва қайси биридан хавф кутиш мумкинилигини билмайсан киши. Тезкор гол ўтказиб юбормасак, ҳаммаси яхши  бўлади".

Шаҳзод Холбоев тайёрлади