Роналду Де Хеани
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду клуб презиленти Флорентино Пересдан "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа сотиб олишни сўради. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар бермоқда.

Португалиялик футболчининг фикрича испаниялик посбон жуда юқори салоҳиятга эга ва у “қироллик клуби” ўйинини кучайтира олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам Де Хеага қизиқиш билдираётгани ва ёзда уни сотиб олишга ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, манкуанликлар иқтидорли дарвозабонини қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг маошини йилига 20 млн еврогача ошириб, ўз сафида сақлаб қолишмоқчи.