Роналду Дибалани лол қолдирди
Ads

"Ювентус" клуби хужумчиси Пауло Дибала жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Мадридда "Ювентус"нинг "Реал" устидан қозонилган ғалабаси, Роналдуни Италияга кўчиб ўтишига туртки бўлди деб ўйлайман. У жуда ақилли инсон ва жамоамизнинг кучини кўриб ушбу қарорга келди.

Тан олиш лозим, Криштиану оддий инсонлигидан ҳайратландим. Албатта, уни ижтимоий тармоқларда, ёки телевизорда кўрсангиз у ҳақида бошқа таъсуротга эга бўласиз. Бироқ, у ҳаммамиздек камтарин футболчи эканлигини гувоҳи бўлдим. Роналдунинг машғулотлардаги ҳаракатлари, 100% кучини сарфлаши ва меҳнат қилиши ҳам олқишларга сазовор, - дея Дибаланинг сўзларидан иқтибос келтиради  Football Italia нашри.