Роналду эгизаклардан сўнг яна ота бўлади

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир бор ота бўлади. Мundo Deportivo хабарига кўра, унинг рафиқаси Жоржина Родригес айни вақтда ҳомиладордир.

“Мен яна фарзандли бўлишимдан бахтиёрман”, – деб унинг сўзларини келтирмоқда Мundo Deportivo нашри.

Илгарироқ, 8 июнь санасида суррогат онадан Роналдунинг эгизаклари дунёга келган эди. Португалиялик футболчи унга Эва ва Матеу деб исм қўйди. Қайд этиш жоиз, унинг яна Криштиану исмига эга ўғли ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)