Роналду гаровда ютқазмаслиги учун Мессини ортда қолдириши керак

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиши борасида жамоадошлари билан гаров ўйнади. Бу ҳақда Onda Cero хабар бермоқда.

Унга кўра португалиялик футболчи мавсум якунларига кўра тўпурарлик борасида Лионель Мессини ортда қолдиришга ва энг яхши тўпурар бўлишга ваъда берди. Сўнгра гаровда ютган пулларини ҳайрия қилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Ла Лиганинг ўтган 11 тур якунларига кўра бор йўғи 1та гол уришга эришди, Мессининг ҳисобида эса 12та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!