Роналду ҳаддидан ошди: У “Реал”да йилига 80 млн евро маош талаб қилмоқда
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клубда яна уч йил қолишга тайёр, аммо бунинг учун у амалдаги йиллик маошининг 4 карра оширилишини талаб қилмоқда, дея хабар беради Corriere dello Sport.

Португалиялик футболчининг амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган бўлиб, шартномага кўра Криштиану йилига 21 миллион евро маош олади.

Роналду агенти Жорже Мендеш билан суҳбатда Мадрид клуби президенти Флорентино Пересга “Реал”да қолиши учун йилига 80 миллион евро тўланиши кераклигини айтиб қўйишни сўради. Шундай қилиб, Роналду билан янги шартнома “Реал”га 240 миллион еврога тушиши мумкин.

Аввалроқ Роналду “Ливерпуль”га қарши (3:1) ЕЧЛ финал беллашувидан олдин “Реал”дан кетиши мумкинлигига шаъма қилганди.

Португалиялик футболчини ПСЖ ҳам ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган. Бунинг учун парижликлар Роналдуга йилига 45 миллион евро тўлашга тайёр.