Роналду ҳеч қачон Мессига етолмайди
 
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхи Роберто жамоадоши Лионель Мессини "Реал" етакчиси Криштиану Роналду билан солиштирар экан ана шундай фикр билдирди.
 
- Бу йил "Олтин тўп" Роналдуга берилган бўлса-да, ҳамма Месси энг зўр футболчи эканини тан олади, - деди 24 ёшли Серхи Роберто. - Месси футбол борасида Криштиану Роналдудан анча йилларга илгарилаб кетган. Агар Лео майдонда Андрес Иньеста билан бирга ўйнаса сиз фантастикани кўрасиз. Бу икки ўйинчини буюклигини ҳамма билади.
 
Жорий мавсумда Испания чемпионатида Лионель Месси 12 та, Криштиану Роналду эса 10 та гол урди.