Роналду ҳозирча ЖЧ-2018да энг юқори тезликда ҳаракат қилган футболчи бўлиб турибди (ФОТО)

Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду ҳозирча ЖЧ-2018 ўйинларида энг юқори тезликни намойиш этган футболчи бўлиб турибди.

Берилган маълумотларга қараганда 33 ёшли футболчи Испанияга (3:3) қарши ўтказилган дастлабки баҳсда 33,95 км соат тезликда ҳаракат қилган.

Бу борада кучли учликдан Перу терма жамоаси аъзоси Луис Адвенкула (33,77 км соат) ва Хорватия терма жамоаси футболчиси Анте Ребичлар (33,3 км соат) жой олишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар