Роналду Жаҳон ва Европа чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиши мумкин
Ads

Кеча Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқич сўнгги турида Эронга (1:1) қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

Эътиборлиси, 33 ёшли футболчи учун ушбу баҳс Жаҳон ва Европа чемпионатларининг финал босқичларида иштирок этган 37-ўйини бўлди. Роналду шу тариқа бу кўрсатгич борасида Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега (37) тенглашиб олди ва айнан у билан рўйхатнинг 2-поғонасини бўлишиб турибди.

Бу борада Криштианудан фақатгина Бастиан Швайнштайгер олдинда бормоқда. Немис машинасининг собиқ “мотори” ҳисобида жами 38та ўйин мавжуд. Бироқ, Роналдунинг ЖЧ-2018да яна ўйин ўтказишини инобатга олсак, у бу борада пешқадамликни ўз қўлига олиши ҳам мумкин.