Роналду жонли эфирда Модрични табриклади
Ads

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Инстаграм”даги саҳифаси орқали жонли эфирда “Реал”даги собиқ жамоадоши Лука Модрични ФИФА талқини бўйича энг яхши футболчи деб топилгани билан табриклади.

“Модрични энг яхши футболчи мукофоти билан тадриклайман. Салоҳ эса ҳақли равишда Ференц Пушкаш совринига лойиқ деб топилди”, – деди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Ювентус”нинг тиғиз графиги туфайли Лондонда бўлиб ўтган The Best тақдирлаш маросимига ташриф буюра олмади.